Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди

Тошкентда масофани сақламаслик натижасида 5 та машина тўқнашди

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 13 январь куни соат 11:00ларда, Тошкент шаҳрида ҳайдовчи, И.Ф.(1999 й.т.) «Matiz» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, Х.Р.(1992 й.т.) бошқарувидаги «Damas»га урилган.

Зарб оқибатида «Damas» ўзидан олдинда тўхтаб турган А.А. (1988 й.т.) бошқарувидаги «Matiz»га, сўнг «Matiz» ўзидан олдинда тўхтаб турган Ш.Я. (1992 й.т.) бошқарувидаги яна бир «Matiz»га, ушбу «Matiz» эса зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи Ш.И. (1978 й.т.) бошқарувидаги «Nexia»нинг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса натижасида масофа сақламаган 22 ёшли «Matiz» ҳайдовчиси И.Ф. ва 29 ёшли «Damas» ҳайдовчиси Х.Р.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:52 13.01.2021. Ўқилди: 2576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!