Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент шаҳри ҳудудида яқин соатларда кучли шамол кузатилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳолига хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия қилинмоқда.
🔹 Яшаш жойларида эшик ва деразаларни, чордоқ ҳамда ҳаво айланиш тизимларини маҳкам ёпиш;
🔹 Кўчада дарахтлар, электр устунлари ёнида турмаслик;
🔹 Кўп қаватли уйлар балконлари ва дераза токчаларидаги буюмларни хавфсиз жойга кўчириш ёки яхши мустаҳкамланганини текшириш;
🔹 Шамол кучайган пайтда мустаҳкам бинолар, ер ости ўтиш йўллари ёки бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларга кириш;
🔹 Бузилган биноларга кириш, реклама конструкциялари, дарахтлар ва хавфли устунлар ортига яшириниш тақиқланади.
Шунингдек, автомашиналарни дарахтлар остида ёки енгил конструкцияли бинолар, павилонлар ёнида қолдирмаслик қатъий тавсия этилади.