Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда карантин қоидаларига амал қилмаган автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари жаримага тортилади

Тошкентда карантин қоидаларига амал қилмаган автобус ҳайдовчилари ва чиптачилари жаримага тортилади

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи жамоат транспортларининг ҳайдовчилари ва чиптачилари карантин қоидаларига амал қилмагани учун ойлик маоши ҳисобидан жаримага тортилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ўз тасарруфидаги автобус йўналишлари ва шоҳбекатларда дезинфекция ишларини янада кучайтирди.

Компания томонидан йўналишларда ҳаракатланаётган автобуслар салонларида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан кучайтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Жамият раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳлар шоҳбекатларда бўлиб, дезинфекция жараёнларини кузатмоқда. Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг карантин талабларига қай даражада амал қилаётгани, тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланганлик даражасини ўрганмоқда.

Белгиланган карантин меъёрларига амал қилмаган ишчиларга нисбатан жарима чоралари қўлланилмоқда. Хусусан, йўналишларда тиббий ниқоб ва қўлқопсиз юрган ҳайдовчи ва чиптачилар ойлик маошлари ҳисобидан 10 фоиз, ушбу ҳолат иккинчи маротаба такрорланганда эса 50 фоизгача жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Тошкент шаҳрида ҳамда Ўзбекистоннинг барча «сариқ« ва «яшил» ҳудудларида 8 июндан бошлаб жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилган.

Киритилди: 07:07 07.07.2020. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!