Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари сабаб айрим ҳудудда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Маълум қилинишича, чеклов Жанубий вокзал ҳудудидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишган қисмида жорий этилади.
Гап мазкур йўлнинг 400 метрлик қисми ҳақида кетмоқда.
Вақтинчалик чеклов 2026 йил 31 май куни соат 23:00 га қадар амал қилади.
Шу даврда транспорт воситалари ҳаракати махсус схема асосида айланма йўналишлар орқали ташкил этилади.
Мутасаддилар ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл белгиларига қатъий амал қилишни сўраган.
Юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўралган.