Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда италиялик актёр ўлик ҳолда топилди. Ўлим тафсилотлари маълум қилинди

Тошкентда италиялик актёр ўлик ҳолда топилди. Ўлим тафсилотлари маълум қилинди

Пойтахтнинг Миробод туманидаги ижара хонадонида Италия фуқароси — 27 ёшли актёр Гено Жоржо (Gheno Giorgio)нинг жасади топилганди.

Хабарларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манбасига таянган ҳолда, йигитнинг жасади топилгани ҳақида 16 феврал куни соат 23.00 да Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Гено Жоржо вақтинчалик прописка асосида истиқомат қилган хонадон эгаси хабар қилганлиги айтилган. Қайд этилганки, воқеа жойини кўздан кечириш давомида кириш эшиги бузилмаганлиги, хоналарда буюмлар ўз жойларида турганлиги, марҳум зўравонлик билан ўлдирилганлигининг излари топилмаган. ОАВнинг ёзишларича, ўлим сабаблари аниқланмоқда.

Маълум қиламизки, ҳозирда ушбу факт бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати маълумотларига кўра, Гено Жоржо сайёҳ сифатида Тошкентга жорий йилнинг 9 февраль куни етиб келган ва 10 февраль куни онлайн-хизматлар орқали Италия Элчихонаси вакили орқали Миробод туманида 30 кунга ижарага олган хонадонида рўйхатдан ўтган.

Гено Жоржо 10 февраль кунидан алоқага чиқмагач, унинг қариндошлари Элчихонага мурожаат қилганлар. Элчихона вакиллари 16 феврал куни Гено Жоржо истиқомат қилган хонадонга келганларида эшик қўнғироғига ҳеч ким жавоб бермаганидан сўнг хонадон эгаси Б.Ф.ни чақирганлар. Биргаликда хонадонга киришганида жасад топилган.

Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг маълумотномасига кўра, Гено Жоржо унинг жасади топилганидан бир неча кун илгари ҳаётдан кўз юмган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тибий экспертиза тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Гено Жоржо Тошкент шаҳрига жорий йилнинг 9 февраль куни Малайзиядан учиб келган.

Сўров давомида хонадон эгасининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 10 февраль куни йигит унга мазаси бўлмаётганлигини айтган, аммо шундан сўнг улар алоқага чиқишмаган.

Қўшниларнинг айтишларича, улар Б.Ф.нинг хонадонида кимдир яшашини билишмаган, чунки на шовқинни ва на кимдир кириб-чиққанини кўрмаганлар.

Италия фуқаросининг ўлими факти бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Маълумот учун, Италия фуқароси Жоржо Гено Тошкентда ижарага олинган хонадонида ўлик ҳолда топилди. Хабарга кўра, 16 февраль, якшанба куни соат 23:00 да Миробод тумани ИИБ ФМБга Ф.Б.дан — 1992 йилда туғилган Жоржо Гено вақтинчалик прописка қилинган хонадон эгасидан тезкор хабар келиб тушган.

Воқеа жойи кўздан кечирилган вақтда хонадон эшиги бузилмаганлиги, хоналардаги буюмлар тартиб ҳолда экани, ҳалок бўлган одамнинг танасида ташқи жароҳатлар йўқлиги аниқланган.

Жоржо Генонинг ўлими ҳақидаги хабарлар Италия ОАВда 20 февраль, пайшанба куни тарқалишни бошлаган. Хабарларга кўра, йигитнинг ота-онаси уч кун давомида у билан боғлана олмаган ва маҳаллий ҳокимият вакилларидан бу борада ёрдам сўраган, якунда Гено квартирада ўлик ҳолда топилган.

Жоржо Гено кўп йиллар давомида хорижда, жумладан, Австралия ва Собиқ Иттифоқ таркибига кирган аксар мамлакатларда яшаган. У Ўзбекистонга бир неча ой илгари келганди. Ота-онасининг сўзларига кўра, Жоржонинг соғлиғи жойида бўлган ва у бодибилдинг билан шуғулланган.

Австралиянинг Star Now сайтида берилган маълумотда Жоржо Генонинг ижодни энди бошлаган актёр ва модель экани ёзилган.

Киритилди: 16:19 22.02.2020. Ўқилди: 8898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!