Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Lacetti учта машина билан тўқнашди

Тошкентда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Lacetti учта машина билан тўқнашди

19 февраль куни эрталаб Тошкентнинг Махтумқули кўчасида Lacetti автомобили олдинда ҳаракатланаётган машиналарга урилиб кетди.

Видеорегистраторлардан олинган ёзувларда седаннинг зич ва секин ҳаракатланаётган оқимда тезлик билан Lada ва Cobalt орасидан ўтиб, уларга шикаст етказганини кўриш мумкин. Сўнгра у Malibu`га бориб урилган.

Пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, ЙТҲга ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган. Жабрланганлар йўқ. Тергов бошланди.

Махтумқули кўчаси Тошкент вилоятидан пойтахт марказига олиб боради.

Киритилди: 18:16 19.02.2025. Ўқилди: 2509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!