Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган. Оқибатда эркак боласини кўриш мақсадида аёлнинг ёнига борган. Аёли боласини кўрсатмаганлиги сабаб маст ҳолатда уйдан бензин олиб, ёқиб юборган. Энг даҳшатлиси, бу ҳолат боласининг ёнида содир бўлган.
Аниқланишича, аёл танасининг 85 фоизи куйган ва ҳозирги кунга қадар, 5 марта операция бўлган. Суд ҳукмига кўра, судланувчига нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.