Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда “Ералаш” киножурнали режиссёри маҳорат дарси ўтказади

Тошкентда “Ералаш” киножурнали режиссёри маҳорат дарси ўтказади

Тошкентда машҳур “Ералаш” киножурнали режиссёри Феликс Кривошеев иштирокида маҳорат дарси бўлиб ўтади. Унга кириш бепул.

Бутунроссия давлат кинематография институти 7 май куни Тошкент филиалида режиссёр Феликс Кривошеев томонидан маҳорат дарси ўтказилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги хабар берди.
Режиссёр Россия продюсерлар гилдияси, кўплаб рус телеканаллари муҳаррири ва “Ералаш” журнали режиссёри ҳисобланади. У дунёда биринчилардан бўлиб онлайн кино мактаби ҳамда "Lucky" номли "Video 360" форматидаги жанрли фильмларни яратган.
Маҳорат дарси соат 10:00 да бошланади. Кириш бепул. Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали чилонзор 1А манзилида жойлашган.
Маълумот учун, юз минглаб болалар ва катталар Ералашда рол ўйнашни орзу қилишган. Бир неча ўн йиллар давомида “Ералаш” фақат Москвада суратга олинган. 2010 йилдан бошлаб эса вилоятдаги болаларда ҳам Ералашда суратга тушиш имконияти яратилган.
Бугун ҳамма ўзининг севимли киножурналининг қаҳрамонига айланиши мумкин. Бу имконият Ералаш студияси томонидан тақдим этилади. Айни пайтда студия Россиянинг кўплаб шаҳарларида очилган. Студия “Ералаш” журнали билан ҳамкорликда ишлайди.

Киритилди: 22:18 06.05.2022. Ўқилди: 2257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!