Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Яккасаройда ёш ҳайдовчилар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Яккасаройда ёш ҳайдовчилар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 02 май куни соат 04:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 8-А уй қаршисида ҳайдовчи 2006 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги Донел русумли транспорт воситаси ва 2007 йилда туғилган Ж.Қ. бошқарувидаги Скутер мототранспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:46 03.05.2025. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!