Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Малибу-2 транспорт воситаси ҳайдовчиси ЙПХ инспекторларига буйсунмасдан, давлат рақам белгиларини ўз бошимчалик ечиб, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилди. Ушбу ҳуқуқбузарликларни 2004 йилда туғилган Х.Т. содир этганлиги аниқланиб унга нисбатан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди. Ҳайдовчи ва унинг йўловчиси билан профилактик суҳбат ўтказилди.