Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Франциялик футболчини зўрлашда айблаган россиялик модель туҳмат учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Франциялик футболчини зўрлашда айблаган россиялик модель туҳмат учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Малага жиноят суди россиялик ва испаниялик модель Луиза Кремлевани 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб ёзади Marca нашри.

2017 йил июнь ойида Луиза Франция терма жамоаси ҳимоячиси Тео Эрнандес уни тунги клубнинг автотураргоҳида зўрлаб, калтаклаганини даъво қилган эди. Унинг сўзларига кўра, француз уни гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ва зўрлаган, шундан сўнг уни ўзининг ҳашаматли Porsche Cayenne машинасидан итариб юбориб, тиззасига жароҳат етказган. Футболчининг ўзи у билан келишилган ҳолда жинсий алоқада бўлганини тан олди. Гинекологик текширув жинсий алоқани тасдиқлаган, бироқ қизнинг қонида гиёҳванд моддалар топилмаган.

Бугун, 9 январь куни суд Кремлевани туҳмат учун олти ойга озодликдан маҳрум қилди ва 6 ой ичида 10 евро миқдорида жарима тўлашга мажбур қилди.

Қайд этилишича, модель ўз айбига иқрор бўлган.

Киритилди: 21:14 09.01.2025. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!