Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 531 туп дарахт ёқиб юборилгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкентда 531 туп дарахт ёқиб юборилгани бўйича жиноят иши очилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 500 дан ортиқ дарахт нобуд бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “M-D D” фермер хўжалиги ҳудудида содир бўлган ёнғинда 531 туп дарахт нобуд бўлганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 134,9 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Яшнобод тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:45 05.10.2022. Ўқилди: 2349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!