Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган. Неча киши вафот этган?

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган. Неча киши вафот этган?

Тошкент кўчаларида жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳайдовчилари томонидан жами 35 та ЙТҲ содир этилган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда жамият матбуот котиби Азимжон Махамаджонов маълум қилди

Таъкидланишича, мазкур ЙТҲлар оқибатида 1 нафар инсон вафот этган. Яна 40 нафар фуқароларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган.

Қайд этилишича, мазкур ЙТҲларнинг 21 таси ёки 60 фоизи автобус салони ичида йўловчи йиқилиши ёки тан жароҳати олиш боғлиқ ҳодисаларни ташкил этган.

«Бунга асосий сабаб автобус олдида ҳаракатга бошқа транспортларнинг сиқиб қўйиши ёки тормозни босиш оқибатида йиқилиш юзага келган», — дейди Махамаджонов.

Шунингдек, жами ЙТҲларнинг 14 таси ёки 40 фоизи иш стажи 5 йилгача кам бўлган ҳайдовчилар томонидан содир этилгани таъкидланди.

Таъкидланишича, сўнгги 5 йилда автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган ЙТҲлар сони 34% га камайишига эришилган (2017 йилда — 53 та).

Ўтган 5 ой мобайнида 35 та ЙТҲ содир этилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 38 та, 2020 йилда 31 та ЙТҲ содир этилганлиги маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу ЙТҲлар оқибатида 2019 йилда нафар, 2020 йилда 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, 2019 йилда 39 киши, 2020 йилда 21 кишига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган.

Киритилди: 17:16 10.06.2021. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!