Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда 220 кг истеъмолга яроқсиз музқаймоқ аниқланди

Тошкентда 220 кг истеъмолга яроқсиз музқаймоқ аниқланди

Шайхонтоҳур туманида санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда сақланган 220 кг “Андижон музқаймоғи” аҳолига тарқатилаётгани фош этилди. Маҳсулотлар бир неча марта музлатилган, ҳашаротлар тушган ва идишлар моғор билан қопланган бўлиб чиқди.

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Шайхонтоҳур тумани бўлими мутахассислари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида жуда оғир санитария ҳолатида сақланаётган 220 кг музқаймоқ аниқланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича (https://t.me/toshsanepid/20378), музқаймоқ маҳсулотлари номаълум шароитда тайёрланган ва уларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат мавжуд эмас. Қадоқларда талаб этилган маълумотлар кўрсатилмаган, маҳсулотлар эса бир неча марта эритилиб, қайта музлатилган ҳолда сақланган.

Текширув давомида музқаймоқ идишларининг анча вақтдан бери тозаланмаганлиги ва уларда ҳашаротлар мавжудлиги маълум бўлди. Шунингдек, музқаймоқ билан бирга тарқатилаётган вафлилар ҳам очиқ ҳолда сақланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган заҳоти, мазкур ноқонуний фаолият тўхтатилди ва музқаймоқ маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди. Шу билан бирга, санитария қоидаларини бузган 3 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Киритилди: 16:55 10.07.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!