Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда 19 ёшли жиззахлик қизни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 22 ёшли йигит қамалди

Тошкентда 19 ёшли жиззахлик қизни уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 22 ёшли йигит қамалди

Бутун республика бўйлаб шаҳарлардаги ҳаракат тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга пасайтирилгани бежиз эмас. Сабаби йўллардаги транспорт ҳодисалари ва бунинг оқибатида вафот этаётганлар сони ортиб бормоқда. Ҳудди шундай ҳолат яна пойтахтда кузатилди.

Жиззахдан Тошкентга ўқиш учун келган 19 ёшли қиз пиёдалар йўлидан ўтаётганида уни 22 ёшли йигит эҳтиёцизлиги сабаб уриб юборган. Йигит шу заҳоти қизни ўз машинасида шифохонага олиб борган ва шифохонадан чиқгунигача моддий таъминлаб турган.

Суд ҳужжатларида айтилишича, қиз 45 кун кома ҳолатида бўлган. Сўнг аҳволи бироз яхшиланиб, уйига келган. Аммо 2022 йил 2 декабрь куни қиз ўз уйида Жиззахда вафот этган. Бунга ўша авария сабаб қилиб кўрсатилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир қилган шахсга оид иш кўриб чиқилиб, судланувчи 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 10:30 30.03.2023. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!