Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда 17 кг синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

Тошкентда 17 кг синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

32 ёшли шахс бошқарувидаги “Cobalt” автомобилидан 83 грамм "мефедрон" аниқланган.

Тошкент шаҳрида синтетик гиёҳвандлик воситаларини кенг миқёсда тарқатишни режалаштирган жиноий гуруҳ фош этилди. Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида дастлаб 32 ёшли шахс бошқарувидаги “Cobalt” автомобилидан 83 грамм "мефедрон" аниқланган. Шундан сўнг амалиёт давом эттирилиб, Юнусобод туманида 18 ёшли уч нафар шахс қўлга олинди.

Уларни текшириш чоғида сумкалардан 730 дона қадоқланган «мефедрон», шунингдек, улар ижарада яшаган хонадонлардан 354 дона бўлакка ўралган “Альфа ПВП” ва 500 грамм "мефедрон" топилди. Тезкор суриштирув давомида ушбу гуруҳнинг асосий омбор мудири ҳам аниқланиб, у ва турмуш ўртоғининг яшаш манзилида катта ҳажмдаги гиёҳванд моддалар мусодара қилинди.

Мазкур хонадондан 4 кг 200 грамм “Альфа ПВП” ҳамда 9 кг "мефедрон" чиқариб олинди. Мутасадди органларнинг таъкидлашича, жами 17 килограмм, яъни бир марталик 85 минг дозага тенг синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишига чек қўйилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчиларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!