Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда 16 ёшли йигит ўзидан катта йигитни уриб ўлдириб қўйди

A A A
Тошкентда 16 ёшли йигит ўзидан катта йигитни уриб ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки ўқувчи ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида улардан бири вафот этди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

Манбага кўра, жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М. Д. 2006 йилда туғилган О. А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.

О. А. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб, вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:19 28.03.2024. Ўқилди: 4952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!