Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Одам савдосига қарши курашиш йўналишида ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, пойтахт ҳудудида қизларни хорижий давлатларга жинсий эксплуатация қилиш учун юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ вакили ҳисобланган, 2002 йилда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида туғилган аёл 4 нафар қизларни алдов йўли билан ёллаб, улардан бирини ўзи билан бирга Дубай шаҳрига олиб кетаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми “з” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!