Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятининг барча ҳудудларига тезкор поездлар қатнови йўлга қўйилади

Тошкент вилоятининг барча ҳудудларига тезкор поездлар қатнови йўлга қўйилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда маълум бўлди.

“Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезкор электр поездлар орқали боғлаш вазифаси белгиланди. Бу орқали у ерларда ҳам янги уй-жойлар, инфратузилма ва хизматларга талаб ошади, одамлар пойтахтга қатнаб ишлаши мумкин бўлади”, - дейилади мажлис баёнотида.

Шунингдек, вилоятдаги бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва шаҳарнинг саноат зоналари дирекциясига ажратилиб, экологияга зарар келтираётган корхоналар кўчирилади.

263 та маҳаллада боғдорчилик, лимон, узум, малина, брокколи ва кўчат етиштиришни ривожлантириш йўлга қўйилади.

Киритилди: 19:06 11.09.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!