Бугун 7 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши учун 1310 гектар ҳудуд ажратилади​​​​​​​

Тошкент вилоятида янги аэропорт қурилиши учун 1310 гектар ҳудуд ажратилади​​​​​​​

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида қуриладиган янги халқаро аэропорт учун деярли 1310 гектар ер майдони ажратилади. Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўрта Чирчиқ туманида 790,76 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида эса 519 гектар ер ажратилади. Ушбу ерларнинг 1075,45 гектари суғориладиган ерлар, 112,69 гектари боғ майдонлари, 0,65 гектари яйлов ва пичанзорлар, қолган 120,97 гектари эса бошқа мақсадлардаги ерлардан иборат.

1 август куни Президент фармони билан янги аэропорт қурилиши бошлангани эълон қилинган эди. Лойиҳага кўра, аэропорт биринчи босқичда йилига 20 млн нафаргача йўловчига хизмат кўрсата олади, 169 та самолётни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш имкониятига эга бўлади ва соатига 40 дан ортиқ қўниш ва учиш амалга оширилади.

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Жавлонбек Умархўжаевнинг таъкидлашича, янги аэропорт тўлиқ рақамлаштирилади ва замонавий технологиялар асосида барпо этилади. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, аэропорт Тошкентнинг амалдаги ҳаво бекатидан 17 км жанубда, М-39 автомагистрали ва келажакдаги Тошкент–Самарқанд пулли йўли йўналишида жойлашади.

Киритилди: 14:06 04.09.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!