❗️ Осон пул топишни мақсад қилган Тошкент вилояти Бўка тумани Солиқ инспекцияси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, мазкур хўжаликнинг солиқ органларидан мавжуд бўлган 165,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини тўлаш муддатини вилояти солиқ бошқармасидаги ҳамкасби орқали узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
⚖️ Ҳолат юзасидан бош инспекторга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.