Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. умумий қиймати 132,4 млн сўмлик 6 турдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини фуқаро И.Я.га 8 800 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:55 24.02.2025. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!