Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент вилоятида "Саноат учбурчаги" дастурини тайёрлашга қарор қилинди

Тошкент вилоятида "Саноат учбурчаги" дастурини тайёрлашга қарор қилинди

Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.

Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хом ашё захирасига жуда бой.

Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим – “Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилинди.

Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – “огарок” ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланаяпти.

Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.

Киритилди: 16:41 15.10.2024. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!