Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент вилоятида қарийб 12,3 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Тошкент вилоятида қарийб 12,3 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Зангиота туманилик, 1978 й.т. фуқаро А.А.нинг яшаш хонадонидан 5 кг ҳамда Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1974 й.т. Д.А.нинг уйидан эса 2 кг 326 гр. “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси олинди.

Аниқланишича, ҳар икки қонунбузар ҳам наркотик моддани яшаш хонадонларида етиштириб, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келишган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан олиб келинаётган гиёҳвандлик воситаси ДХХ ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари сайъ-ҳаракати билан тўхтатиб қолинди.

Жумладан, Тошкент туманидаги “Навоий” чегара божхона постига Қозоғистондан кириб келган – Тошкент шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. А.А. ҳамда Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи, 1994 й.т. М.А.га тегишли 2 дона редуктор текширилганда, унинг ичида 4 кг 965 гр “Клефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Тошкент шаҳрида ушбу ажал оғусини қабул қилиб олган, уларнинг яна 3 нафар шериклари Э.Б., И.И. ва О.Ж.лар ҳам қўлга олинди.

Аниқланишича, наркотик модда турли мессенжерлар орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи Россия Федерацияси фуқароси томонидан юборилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!