Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ош маркази ва дўкон ёниб кетди. Ҳолат ҳақида ФВВ батафсил маълумот берди.
Қайд қилинишича, 10 декабрь куни соат 03:49 да Тошкент вилояти ФВБга Қибрай тумани, «Ғафур Ғулом» МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.