Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида ҳам 2 тонна олтин захирасига эга бўлган кон сотилди

Тошкент вилоятида ҳам 2 тонна олтин захирасига эга бўлган кон сотилди

Оҳангарон туманидаги тахминий 2 тонна олтин захирасига эга «Терекли» участкаси 81,79 млрд сўмга сотилган.

19 август куни E-auksion платформасида ўтказилган савдолар қарийб 12 соат давом этди. Жами 377 қадамдан сўнг «Toyloq Toza Hudud» компанияси ғолиб бўлиб, 6,5 млн долларга тенг таклиф билан участкада геологик тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу сумма бошланғич нархдан деярли 20 баробар юқори.

«Терекли» участкаси Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жануби-шарқда жойлашган бўлиб, умумий майдони 65 гектарни ташкил этади. Захиралари тахминан 2 тонна олтинга баҳоланган.

Компания маълумотларига кўра, «Toyloq Toza Hudud» 2021 йилда Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида рўйхатдан ўтган. Асосан кўп қаватли уй-жойларни бошқариш билан шуғулланади. Устав фонди 67,88 млрд сўм бўлиб, тўлиқ Бахтиёр Маруповга тегишли. У шунингдек «Afrasiab Jeans Textile», «Puremilky Products», «Pet Agro Oil» ва «Sam Plast Works» каби бир қатор компанияларнинг ҳам асосчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, 20 август куни Навоий вилоятидаги «Темирчи» участкасида 6 тонна олтин захираси аниқланган. Ушбу конни 67,8 млрд сўмга «Zauris» компаниясига сотилган.

Киритилди: 19:39 20.08.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!