Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Трампга Украина нима учун Донецкдан қўшинларни чиқармаётганини тушунтирди

Зеленский Трампга Украина нима учун Донецкдан қўшинларни чиқармаётганини тушунтирди

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга Киев нима сабабдан Россиянинг Донбассдан украин қўшинларини чиқариш тўғрисидаги талабини қабул қила олмаслигини изоҳлаб берди.

«Биз бундай қарорни қабул қила олмаймиз. Бу фақат Конституция масаласи эмас — гап бутун мамлакатнинг тирик қолиши ва энг мустаҳкам мудофаа позициялари ҳақида кетмоқда. (…) Агар Путин бу ҳудудни олса, у тўхтаб қолмайди, яна олдинга юради», — деган Зеленский, РБК-Украина маълумотига кўра.

Ҳозирда Донецк вилоятининг тахминан 30 фоизи Украина назоратида қолмоқда. Агар бу ҳудудлардан воз кечилса, Украина Краматорск ва Славянск каби стратегик аҳамиятга эга шаҳарлардан айрилади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Трамп бу тушунтиришларни қабул қилган ва уларнинг аҳамиятини англаган.

Киритилди: 15:07 22.08.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!