"Умумий, ҳар томонлама ва барқарор хавфсизликка интилиш ҳамда Украинадаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш ниҳоятда муҳим. Пекин бу мақсадларда конструктив рол ўйнашга тайёр", — деди ХХР ТИВ вакили Мао Нин.
Аввалроқ, Зеленский Украина хавфсизлик кафолатларини тақдим этувчи давлатлар орасида Хитойнинг бўлишини хоҳламаслигини айтганди. Унингча Пекин 2022 йилда Россиянинг Украинага босқинини тўхтатишда ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаган ва 2014 йилда Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олганида ҳам ҳеч нарса қилмаган.