Ўзбекистон миллий жамоаси ва Эронннинг «Истиқлол» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов қанча муддатда сафга қайтишини маълум қилди.
«Турли каналлардан мавсум охиригача ўйнамаслигим ҳақидаги хабарлар келмоқда. Бу нотўғри. Ҳа, кичик жароҳатим бор. Лекин 1-1,5 ойда майдонга қайтаман. Аллақачон тикланиш машқларини бошлаганман.
Илтимос, мен ҳақимда ҳар хил ёлғон хабарлар чиқарманглар», — дейди 31 ёшли футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.
Маълумот учун, Машарипов сўнгги расмий ўйинини 10 июн куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон сафида Қатарга (3:0) қарши ўтказган.