“Биз ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришимиз лозим, чунки дунёдаги жараёнларнинг кечиши шундай тезки, эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.
Кимнингдир оғриқли бошига Озарбайжонга қарши қандайдир провакация уюштириш фикри келса, ўйлайманки, у яна пушаймон бўлади”, дея огоҳлантирди Илҳом Алиев.
Шунингдек, президент чавфсизлигимизнинг кафолати - бу ўзимиз: давлат, халқ ва Қуролли Кучларимиз, - дея қўшимча қилди
Алиевнинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг Арманистон билан иккинчи Тоғли Қорабоғ урушидан кейин (2020 йил сентябрь - ноябрь) Озарбайжон махсус бўлинмалар сонини "минглаб"га оширган.