Бугун 23 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Трампнинг таклифларини рад этди – Лавров

Зеленский Трампнинг таклифларини рад этди – Лавров

Владимир Зеленский Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилиш учун зарур деб ҳисоблаган барча таклифларини рад этди, деди Россия ТИВ раҳбари NBC телеканалига берган интервьюсида.

“Вашингтоннинг фикрича, можарони ҳал қилиш учун бир қатор тамойиллар қабул қилиниши керак, жумладан, Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги <...> ҳудудий масалалар бўйича муҳокамага очиқ бўлиши ва бошқалар. Лекин Зеленский буларнинг барчасига “йўқ” деди. Россия эса, АҚШ президенти кўтарган айрим масалалар бўйича мослашувчан ёндошишга рози бўлган эди”, - деди Лавров.

Путин ва Зеленский учрашуви эҳтимоли ҳақида гапирар экан, Лавров ҳозирча бу режалаштирилмаганини айтди. Бироқ, агар бундай саммитнинг кун тартиби тайёр бўлса, Россия президенти Киев режими раҳбари билан учрашишга тайёр.

Киритилди: 23:43 22.08.2025. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!