Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил   қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди. Фуқаро Ш.Ш. эшакларни 100-200 минг сўмга сотиб олиб, гўштини килоси 20 минг сўмдан Тошкентдаги харидорга сотган.

Текширувда гўшт истеъмолга яроқсиз экани аниқланди. Сомса тайёрлашда ишлатилган эшак гўшти ва бошқа гўшт маҳсулотлари далил сифатида олинди.

Суд ҳукмига кўра, ишга алоқадор А.А. ва Ғ.Ғ. 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Киритилди: 22:11 05.06.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!