Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “Гулзор” МФЙ ҳудудидаги кўча чироқлари учун ўрнатилган трансформаторнинг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб 289 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Б.А. ва Н.М. “Янгиобод” ва “Ёриқ” МФЙ ҳудудларидаги хонадонларида электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 159,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.