Ижтимоий тармоқларда «Тошкент вилоятида (Ўртасаройда) »Док-1 Макс« дори воситасини истеъмол қилган 2 ёшли бола вафот этди», деган мазмундаги ёлғон хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди:
Ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига «ДОК-1 МАКС сиропи» истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган. Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилди, 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача «ДОК-1 МАКС» препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.