Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Тошкент вилоятида 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Тошкент вилоятида газ таъминоти филиали комплайенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлимлари ҳамда “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида “зангори ёқилғи”дан фойдаланишда қоидбузарлик содир этган ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, Тошкент туманида жойлашган “I. S. S.” МЧЖга қарашли мебел ишлаб чиқариш корхонасида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи таъминот идораси билан шартнома тузмаган ҳолда, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард 134 миллион сўмлик моддий зарар аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ноқонуний ҳолат туманнинг “Чинор” МФЙда жойлашган “D. D. A.” якка тартибдаги тадбиркорга қарашли овқатланиш масканида аниқланди. У ерда ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланилган. Бу ҳолат бўйича эса 137 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоблаб чиқилди.

Юқорида қайд этилган барча ноқонуний ҳолатларга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Киритилди: 15:15 29.07.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!