Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, Божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон тумани, "Олмалиқ-Охангарон-Тошкент” чорраҳасида фуқаро Б.М.нинг бошқарувидаги "Tracker-2” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.М., М.Р. ва В.Р.га тегишли республика ҳудудига айланма йўллар орқали ўтказиш мақсадида олиб келинган 3 000 қути “Oris Change”, 2 970 қути “Milano” ва 465 қути “Esse Change” номли жами 6 435 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.М.ниг “Spark” русумли автомашинасида 19 турдаги 2 072 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:03 02.05.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!