Ҳозирда ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, Бош прокуратура, вилоят ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Тошкент вилояти, Тошкент тумани, «Тутзор» МФЙда яшовчи Ш.А. томонидан яшаш хонадонида ноқонуний равишда 1 дона Амур йўлбарси ва 7 дона йўлбарссимон питон илонлари сақланаётганлиги аниқланди.
Ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилган. Бош прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда.