Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳридаги Султония кўчасининг бир қисми 30 апрелгача ёпилди

Тошкент шаҳридаги Султония кўчасининг бир қисми 30 апрелгача ёпилди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасининг Буюк Ипак йўли чорраҳасидан то Султония 5-тор кўчасигача бўлган қисмида 2025 йил 10 апрель соат 10:00 дан 30 апрель соат 17:00 гача транспорт ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Бу даврда кўчада юқори кучланишли (10 кВ) ер ости электр узатиш кабель линияларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Ҳаракатланиш бир қаторда амалга оширилади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва йўналишни олдиндан режалаштиришингизни тавсия этамиз», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Киритилди: 10:53 10.04.2025. Ўқилди: 1188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!