"Ўзэнергоинспекция" Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Сергели туманида фуқаро У. С. га қарашли корхона ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 630,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.