Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

Тошкент шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, ҳозирда пойтахтдаги нодавлат олий таълим муассасасининг 2-босқич талабаси Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, моддий манфаатдорлик эвазига, 2014–2021 йиллар оралиғида туғилган 9 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ бериб келган.

Текширув жараёнида 49 дона турли диний мазмундаги китоблар, 24 дона диний дарсликлар ёзилган дафтарлар ҳамда 1 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларга мажбурий равишда сабоқ берилган, айрим ҳолларда эса уларга турли даражада тан жароҳатлари ҳам етказилган.

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Ҳозирда ушбу манзилдан олинган диний адабиётлар ва компьютер техникаси юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, қонунбузар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 229²-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, болаларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
2️⃣ Янгиҳаёт туманида кузатилган бошқа ҳолатда эса, юқорида келтирилган талабанинг нодавлат олий таълим муассасасидаги ўқитувчиси ҳам ижара хонадонда болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётгани маълум бўлди.

Хусусан, 1987 й.т. ушбу шахс ва унинг турмуш ўртоғи томонидан 2009-2018 йиллар оралиғида туғилган 5 нафар болаларга сабоқ берилган бўлиб, улар орасида Тожикистон Республикаси фуқаросининг ҳам фарзанди бор.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тегишли экспертиза тайинланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
🏪 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: Бугун 19:05. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!