Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эроннинг янги етакчиси қаерда?

Эроннинг янги етакчиси қаерда?

Ғарб ОАВларининг хабар беришича, Эроннинг эҳтимолий янги раҳбари Можтаба Хоманаий Қум шаҳрида оғир аҳволда даволанмоқда ва ҳушсиз ҳолатда экани айтилмоқда.

The Times нашри АҚШ ва Исроил разведка маълумотларига таяниб ёзишича, у шундай оғир аҳволдаки, мамлакатни бошқаришга қодир эмас. Бу маълумотлар Форс кўрфази давлатлари раҳбариятига ҳам етказилгани таъкидланмоқда.

Манбаларга кўра, бу америкалик-исроиллик операция бошланганидан буён унинг қаерда экани илк бор маълум бўлиши ҳисобланади. У 28 февраль куниги илк зарбаларда жароҳат олган ва шундан бери жамоатчиликка кўринмаган.

Аввалроқ Исроилнинг 12-канали ҳам унинг жароҳатланганини хабар қилган эди. The New York Times маълумотига кўра, у оёқларидан жароҳат олган. Эрон ТИВ эса кейинчалик бу ҳолатни тасдиқлаб, янги етакчи «ўзини яхши ҳис қилаётгани»ни билдирган.

Шу билан бирга, унинг отаси — собиқ олий раҳбар Али Хоманаийнинг дафн маросими масаласи ҳам очиқ қолмоқда. У 28 февраль куни ҳалок бўлгани айтилмоқда ва жасади Қум шаҳрида дафнга тайёрланмоқда.

Маросим ҳозирча кечиктирилмоқда, расмийлар буни «жуда катта одам йиғилиши кутилмоқда» дея изоҳлаган. The Times таъкидлашича, бу ҳолат саволлар уйғотмоқда, чунки ислом анъаналарига кўра, марҳумни тез орада дафн этиш лозим.

8 апрель куни Хоманаий-отанинг вафот этганига 40 кун тўлади — бу исломда анъанавий мотам муддатининг якуни ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 08:52. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!