Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Теҳрондаги яҳудийлар ибодатхонасига зарба берди

Исроил Теҳрондаги яҳудийлар ибодатхонасига зарба берди

Теҳрон марказида жойлашган Рафи-Ниа ибодатхонаси Исроил ҳаво ҳужумлари нишонига айланди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Теҳрон марказидаги Рафи-Ниа ибодатхонаси Исроил томонидан ҳужумга учради; 70 йиллик ибодатхона вайрон қилинди", деди Бағайи.

Унинг сўзларига кўра, Эрон яҳудий жамоасининг парламентдаги вакили Ҳумаюн Самеҳ ҳужум яҳудийларнинг Пасха байрами пайтида содир бўлганини эслади.

"Эрондаги яҳудий ибодатхонасига қилинган ҳужум, масжидлар, черковлар, мактаблар, касалхоналар, турар-жой ҳудудлари ва Эроннинг саноат ва ишлаб чиқариш инфратузилмасига қилинган ҳужумлар цингари, Эроннинг мавжудлиги, ўзига хослиги ва цивилизациясига қарши жиноятдир", деб таъкидлади Бағайи.

Киритилди: Бугун 12:00. Ўқилди: 1551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!