Оқ уй АҚШ гўёки Эронга қарши ядро қуролини қўллаш режалари борлиги ҳақидаги айбловларга кескин жавоб берди.
"Бу ерда вице-президент (АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс — таҳр.) айтган гапларнинг мутлақо ҳеч қайсиси буни "назарда тутмайди", сизлар ҳақиқий масхарабозсиз", — дейилади X ижтимоий тармоғидаги расмий муносабатда.
Шу тариқа, Оқ уй Вэнснинг Будапештдаги чиқишидан олинган видеолавҳанинг тарқалишига муносабат билдирди. Ушбу видеода вице-президент гўёки Яқин Шарқда ядро қуролини қўллаш мумкинлигига шаъма қилгани иддао қилинган эди.