Олимпия ўйинлари чемпиони, машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов берган интервюларидан бирида эркак кишининг ҳаётидаги энг катта тўсиқлар ва муваффақият омиллари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Чемпионнинг таъкидлашича, эркак кишининг иродасини букадиган асосий жиҳатлар мавжуд:
“Эркак кишини икки нарса синдиради — аёллар ва ичкилик. Агар шу икки омилдан узоқ юрса, эркак ҳамма нарсани енга олади, ҳар қандай мақсадига эришади. Аллоҳ ҳам унинг йўлини очади”.
Жалоловнинг фикрича, инсон ўз нафсини жиловлай олса ва зарарли одатлардан тийилса, унинг ишларида ривож ва барака бўлади.
Шунингдек, Баҳодир Жалолов ўз шахсий тажрибаси ва амал қиладиган тамойиллари билан ўртоқлашди:
“Мен ўзимни шу икки нарсадан узоқ тутганман. Энг муҳими — юлдузлик касалига чалинмаслик. Инсон аввало Аллоҳдан шуни сўраши керак. Қолганини Аллоҳнинг ўзи тўғрилаб, тўғри йўлга бошлайди”.