Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ аниқланди

Тошкент шаҳрида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси, ИИББ ва “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “K.Y.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг ишлаб чиқариш биносида ўрнатилган электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, тижорат мақсадида 2 млн кВт/с электр энергиясидан ўғирлик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:05 08.02.2025. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!