Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Эрон гранди таклифини рад этди

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Эрон гранди таклифини рад этди

Самарқанднинг «Динамо» клубининг 21 ёшли марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов «Персеполис»дан келган таклифни рад этди.

Varzesh3 хабарига кўра, футболчига Эрон, Қатар, Болгария ва Россиядан таклифлар бўлган.

Аммо футболчининг мақсади Европанинг топ лигаларидан бирида тўп суриш.

Қайд этилишича, унга Италиянинг икки клуби ва Германиядан бир жамоа қизиқиш билдирган.

Маълумот ўрнида Ўрозовнинг «Динамо» билан шартномаси 2027 йилнинг охиргача мўлжалланган.

Киритилди: 23:11 11.07.2025. Ўқилди: 1583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!