Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Гарет Бэйл "Олтин тўп" фаворитини айтди

Гарет Бэйл "Олтин тўп" фаворитини айтди

Гарет Бэйл Усмон Дембелени "Олтин тўп" учун асосий номзод деб ҳисобламоқда.

"Ҳа, мен шундай деб ўйлайман. Жамоалар эришган ютуқларга ҳам эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайман. Албатта, ҳамма индивидуал ютуқлар ҳақида гапиради, лекин агар сиз Чемпионлар Лигаси, ички требл ва яна клублар жаҳон чемпионати каби совринларни қўлга киритсангиз, буни амалга оширган футболчидан ўзиб кетиш қийин бўлади.

У нафақат ажойиб мавсум ўтказди, балки ўз жамоасини ҳам ўзгартириб, бу совринларга эришишга олиб келди. Менимча, у аниқ фаворит," - деди "Реал"нинг собиқ қанот ҳужумчиси.

Якшанба куни "ПСЖ" клублар жаҳон чемпионати финалида "Челси"га қарши ўйнайди.

Киритилди: 20:46 11.07.2025. Ўқилди: 1304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!