Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Тошкент шаҳрида 1,5 млрд сўмлик ҳужжатсиз электрон тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.H.” МЧЖ раҳбари И.Х. савдо дўконида турли номдаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик жами 9 600 дона электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:14 09.04.2025. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!