Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

«Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил 1 декабрь куни инспекция томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан:

Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган «T.V.G» МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «O.E.G.» МЧЖ ва «П.О.» МЧЖларга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Киритилди: 13:06 03.12.2023. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!