Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент метросидаги шаҳвоний шилқимлик учун қамоқ жазоси тайинланди

Тошкент метросидаги шаҳвоний шилқимлик учун қамоқ жазоси тайинланди

2025 йил 20 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида нотаниш аёлга тегажоғлик қилган йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Uznews.uz хабар берди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи йигит 2025 йил 16 май куни соат 10:10 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган Пахтакор метро бекати ичида яъни, Пахтакор бекатидан Халқлар Дўстлиги бекатига кетаётган вақтида аёл Ш.А. га нисбатан номақбул бўлган ҳамда шаҳвоний хислатга эга бўлган шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар йигит айбига иқрорлик билдириб, метрода шахси унга кейинчалик маълум бўлган Ш.А.га нисбатан тегажоғлик қилиб, унинг белдан паст қисмини ушлаб шилқимлик қилганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини баён қилган.

Суд қарори билан йигитга МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 09:27 21.05.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!